Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Насия савдо бозорини тартибга солиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
Янги талабларга кўра мижоз билан шартнома тузилишидан олдин қуйидагилар тақдим этилиши керак: товар ёки хизматнинг бирйўла тўлаш учун белгиланган тўлиқ нархи, барча устама ва комиссияларни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган умумий сумма, тўлов жадвали, барча турдаги йиғимлар, жарималар. Бундан ташқари, реклама материалларида «0 фоиз», «бепул», «барчага мос» каби чалғитувчи иборалардан фойдаланиш тақиқланади.
Сунъий интеллект яратган сурат
Марказий банк насия савдо бозори иштирокчиларининг ахлоқ қоидалари лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Лойиҳага кўра, FinTex Ассоциацияси орқали бозор иштирокчилари учун «Ишонч белгиси» тизими жорий этилади. Ушбу белги насия хизматлари шаффоф ва қонунга мувофиқ йўлга қўйилганини англатади. Белгини олувчи тадбиркорлик субъекти Ассоциацияга аъзо бўлиши керак.
Шунингдек, ҳар бир насия ташкилоти ўз расмий веб-сайтида барча маҳсулотлар, тўлов тартиби, комиссия ва жарималар ҳақида очиқ маълумот бериши лозимлиги белгиланяпти.
Мижоз билан шартнома тузилишидан олдин қуйидагилар тақдим этилиши керак:
· товар ёки хизматнинг бирйўла тўлаш учун белгиланган тўлиқ нархи;
· барча устама ва комиссияларни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган умумий сумма;
· тўлов жадвали;
· барча турдаги йиғимлар, жарималар;
· насия савдо хизматининг тўлиқ қийматини йиллик фоизлардаги эквиваленти;
· шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари;
· тўловларни ўз вақтида амалга оширмасликнинг оқибатлари ҳақида маълумот;
· насия савдо ташкилотининг «Ишонч белгиси» рақами;
· мурожаат учун контакт маълумотлари.
Бундан ташқари, реклама материалларида «0 фоиз», «бепул», «барчага мос» каби чалғитувчи иборалардан фойдаланиш тақиқланади.
Янги талабларга кўра, насия хизматлари фақат 18 ёшдан катта фуқароларга кўрсатилади, илк лимит 2 млн сўм этиб белгиланган. Агар мижоз лимитни оширишни хоҳласа, унинг қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги керак. Қарздорликни ундириш жараёнида таҳдид ёки босим ўтказиш каби ноқонуний усуллардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Барча фоиз ва йиғимлар йилига асосий қарзнинг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.
Мижознинг илгари олган қарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга янги насия савдо хизмати кўрсатилмайди. Насия савдо ташкилотлари томонидан муддати ўтган қарздорликлар билан ишлаш механизмлари (Soft-Collection, Hard-Collection, Legal-Collection) ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга, фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида янги мижозлар биометрик усулда рўйхатдан ўтказилади, ташкилотларда ахборот ва киберхавфсизлик бўлимлари фаолият юритади. Кредит бюролари билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025