Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларнинг юз минглаб болалари мактабга бормаслиги айтилди
Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев бунга қўл силтаб бўлмаслигини маълум қилди.
Россияда мигрантларнинг бир неча юз минг боласи мактабга бормаяпти. Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раҳбари Валерий Фадеев маълум қилди.
У Ўзбекистонда миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича давра суҳбатида сўзга чиқиб, бу муаммони эътиборсиз қолдирмасликка, балки ҳал қилишга чақирди.
«Бунга қўл силтаб бўлмайди. Агар ота-оналар болаларининг Россияга боришини истаса, уларни олдиндан тайёрлаши керак», деди Валерий Фадеев.
У, шунингдек, Россияда болаларга рус тилини қандай ўргатишни «ўйлаб кўриш» кераклигини қўшимча қилди ва таълим олиш учун ота-оналар масъул эканини эслатди.
Аввалроқ, Россия Давлат Думасига фракциялараро қонун лойиҳаси киритилди, унда чет элликлар учун Россия мактабларида пулли таълимни жорий этиш ва рус тилини билиш бўйича бепул тест синовларидан ўтишга уринишлар сонини чеклаш таклиф қилинди.
Тушунтириш хатида таъкидланишича, 2025 йилда Россия мактабларида мигрант болалар сонининг кўпайиши туфайли 900 мингдан ортиқ ўрин етишмаяпти. Бундан ташқари, лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, мигрантларнинг болалари рус тилини етарли даражада билмаслиги «русийзабон болаларни ўқитиш жараёни секинлашишига олиб келган».
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026