Жаҳон | 14:15 / 12.08.2025
1578
2 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантларнинг фарзандларини пулли ўқитиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди

Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида таъкидланишича, 2025 йилда Россия мактабларида мигрант болалар сонининг кўпайиши туфайли 900 мингдан ортиқ ўрин етишмаяпти.

Фото: Sputnik / Илья Питалев

Россия Давлат Думасига фракциялараро қонун лойиҳаси киритилди, унда чет элликлар учун Россия мактабларида пулли таълимни жорий этиш ва рус тилини билиш бўйича бепул тест синовларидан ўтишга уринишлар сонини чеклаш таклиф қилинмоқда.

Тушунтириш хатида таъкидланишича, 2025 йилда Россия мактабларида мигрант болалар сонининг кўпайиши туфайли 900 мингдан ортиқ ўрин етишмаяпти. Бундан ташқари, лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, мигрантларнинг болалари рус тилини етарли даражада билмаслиги «русийзабон болаларни ўқитиш жараёни секинлашишига олиб келган».

«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ўқитувчиларга қўшимча тўловлар учун йўналтирилиши мумкин бўлган бюджет маблағларини тежаш, шунингдек, таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун янада қулай таълим муҳитини яратиш, чет элда рус тилини ўрганишга қизиқишни оширишга ёрдам беради», дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ, Россия Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандларини пулли ўқитиш ғоясига қарши чиққан, бундай ташаббус таълим ҳуқуқи кафолатланган Россия Конституциясига зид экани айтилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид