Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Деҳли ўртасида янги авиарейс йўлга қўйилди
Ҳиндистон пойтахтида Тошкент ва Деҳли шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган янги авиарейс тақдим қилинди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ва Centrum Air авиакомпанияси бизнесни ривожлантириш менежери Одил Мирза Холмирзаев халқаро анжуман иштирокчиларига мамлакатда туризм тармоғининг салмоқли салоҳияти ҳақида сўзлаб берди.
Ҳиндистонлик ҳамкорларга Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги ноёб маданий-тарихий масканлари, шунингдек, замонавий сайёҳлик йўналишлари ва дам олиш имкониятлари тақдим этилди.
Икки мамлакат пойтахтларини боғлайдиган янги мунтазам авиақатнов тақдимоти иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Centrum Air авиакомпанияси томонидан жорий йил 3 октябрдан бошлаб Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилгани эълон қилинди. Парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Янги авиақатновнинг йўлга қўйилиши ҳиндистонлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга нисбатан ошиб бораётган қизиқишига муносиб жавоб беради, шунингдек, ўзбекистонлик сайёҳлар ва ишбилармонлар учун Ҳиндистонга сафар қилишнинг қулай йўлини очади.
Мавзуга оид
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
08:50 / 18.12.2025