Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунитет соҳасидаги кашфиётлар учун берилди
Америкалик олимлар Мэри Брункоу, Фред Рамсделл ва япониялик олим Шимон Сакагучи “периферик иммунологик толерантлик бўйича кашфиётлари учун” Нобел мукофоти билан тақдирланди.

Физиология ёки тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти Мэри Брункоу (АҚШ), Фред Рамсделл (АҚШ) ва Шимон Сакагучига (Япония) берилди. Улар “периферик иммунологик толерантлик бўйича кашфиётлар учун” мукофотга лойиқ кўрилган.
Нобел қўмитаси пресс-релизида келтирилишича, олимлар иммунитет тизимининг “қўриқчилари” — иммунитет ҳужайраларининг танага ҳужум қилишининг олдини олувчи регулятор Т-ҳужайраларини аниқлаган. Уларнинг кашфиётлари периферик толерантликни ўрганишни бошлаб берган, саратон ва аутоиммун касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқишни рағбатлантирган. Қайд этилишича, ушбу даволаш усулларининг баъзилари ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда.
Ўтган йили физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга берилганди. Улар “микроРНКни кашф қилгани ва генлар экспрессиясининг транскрипциядан кейинги бошқарувида уларнинг ролини ўргангани учун” Нобел билан тақдирланганди.
Мавзуга оид
15:22 / 22.11.2025
Ифлос ҳавода заифлашган иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?
17:14 / 05.11.2025
Иммунитет учун табиий “қалқон”: қовоқ қандай фойдали хусусиятларга эга?
07:40 / 30.10.2025
Рейтинг: Нобел мукофоти лауреатлари энг кўп бўлган мамлакатлар
17:20 / 15.10.2025