Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ноқонуний олтин қазиётган 37 киши қўлга олинди
Шофиркон туманидаги Қулжуқтов массивида ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган шахслар ушланди. Улар давлат ва жамият манфаатларига 20 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланган.
Фото: ЎзА
«Контехназорат» томонидан Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларидаги объектларда хизмат текширувлари олиб борилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Навоий вилоятининг Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида текширувлар ўтказилган. Жараёнда «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ушбу ҳудудларда бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан тўпланган материаллар асосида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилган. Хусусан, «Қулжуқтов» массивида ўтказилган тадбирда 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинган.

Тадбир давомида Ford русумли 3 та машина, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ҳамда бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинган. Ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган аниқланган.
Мавзуга оид
12:50 / 12.11.2025
“Асирлар алмашинувига рози бўлмадим” – Украинада асир тушган йигит Ўзбекистон сўровини кутмоқда
17:25 / 11.10.2025
Бухорода Matiz каналга тушиб кетди
12:54 / 16.09.2025
Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
13:09 / 19.08.2025