Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилишда тўлиқ ички инфратузилма — “Besh Bola Building’s”нинг муваффақият сири
Фарғонада 300 хонадонни фойдаланишга топширган “Besh Bola Building’s” қурилиш жараёнини бутунлай ўз тизими орқали амалга оширади: хомашёдан то тайёр уйгача — барчаси назоратда. Компания бу тизим орқали сифат ва тезкорликни таъминламоқда.
Фарғона шаҳрида сифат ва қулай нарх тимсолига айланган “Besh Bola Group” яна бир муҳим босқични босиб ўтди. Компания бир вақтнинг ўзида “Комфорт”, “Сакинат” ва “Янги Ўзбекистон” турар жой мажмуаларидаги 300 дан ортиқ хонадонни ўз эгаларига топширди.
Компания томонидан тақдим этилган ҳар бир лойиҳа ўзига хос қулай инфратузилма ва замонавий дизайни билан ажралиб туради. “Besh Bola Building’s” бунёд этган мажмуаларда яшаш учун барча шароитлар — болалар майдончаларидан тортиб, яшил ҳудуд ва автотураргоҳларгача — тўлиқ яратилган.
Тадбир доирасида янги хонадон эгалари учун рамзий калитлар топширилди. Меҳмонлар эса қурилиш жараёни ҳамда мажмуаларнинг ички имкониятлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
“Бугун 3 та лойиҳанинг калитларини ўз эгаларига топширяпмиз. Ҳозир умумий 4000 дан зиёд хонадонлар қурилишини бошлаганмиз. Келажакда Андижон, Қува, Тошкентда ҳам қуришни режалаштиряпмиз”, дейди лойиҳа асосчиларидан бири.
“Besh Bola Building’s” томонидан ташкил этилган ушбу тадбир фақатгина янги хонадон эгалари учун рамзий калитларни топшириш маросими билангина чекланиб қолмади.
Компания томонидан ташкил этилган шоу-дастурлар, мижозларга тақдим этилган қимматбаҳо совғалар, шунингдек, Устоз ва мураббийлар кунига атаб топширилган 20 миллион сўмлик ваучерлар ҳам меҳмонлар учун кутилмаган, аммо ёқимли туҳфа бўлди.
Тадбирда “Besh Bola Building’s”нинг бошқа лойиҳаларидан хонадон харид қилган мижозлар ҳам меҳмон сифатида иштирок этишди. Улар компания билан ҳамкорлик тажрибаси, хизмат сифати ва қурилиш жараёнидан олган таассуротлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
“Besh Bola Building’s” қурилиш жараёнида ўзининг ички инфратузилмасидан самарали фойдаланади. Хомашё “Besh Bola Drobilka”да тайёрланади, бетон “Besh Bola Beton”да ишлаб чиқарилади, етказиб бериш эса “Besh Bola Transport” орқали амалга оширилади. Бу тизим қурилиш жараёнида вақт ва сифатни назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Иш жараёни, энг аввало, “Besh Bola Drobilka”да бошланади — бу ерда турли хомашёлар, тош ва қум маҳсулотлари қайта ишланиб, бетон ишлаб чиқариш учун асосий компонентлар тайёрланади. Тайёрланган материаллар “Беш Бола Transport” компаниясига тегишли замонавий юк машиналари орқали “Besh Bola Beton” заводига етказилади. “Besh Bola Beton”да 6-7 турдаги бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва 200 га яқин иш ўринлари яратилган.
Фарғонадаги энг йирик бетон ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлган “Besh Bola Beton” заводи бир суткада 2 500 куб метргача бетон ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса ўртача 250 та бетон миксерини тўлдиришга тенг ҳажм демакдир.
Завод ўзининг хусусий лабораториясига эга бўлиб, унга қарийб 50 минг долларлик инвестиция йўналтирилган. Лабораторияда ҳам хомашё, ҳам тайёр бетон маҳсулотлари босқичма-босқич текширилади. Яъни ҳар бир партия қурилиш майдонига жўнатилишидан олдин сифат назоратидан ўтади. Бу эса қурилишдаги барқарорлик ва сифатни таъминлайди.
Компаниянинг самарали фаолиятида “Besh Bola Transport” ҳам муҳим ўрин тутади. Унда 60 дан ортиқ махсус техника — юк машиналари, бетон миксерлар, экскаваторлар ва енгил транспорт воситалари мавжуд. Мазкур техникалар қурилиш материалларини тез, хавфсиз ва сифатли етказиб беришга хизмат қилади. Ушбу тизим компанияга қурилиш жараёнининг барча босқичларини назорат остида ушлаб, вақтни тежаш ва сифатни кафолатлаш имконини беради.
Сифат, ишонч ва тезкорлик — “Besh Bola Building’s” фаолиятининг асосий тамойилларидир. Компания бугун Фарғонада қурилиш соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, яқин йилларда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам замонавий турар жой лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мурожаат учун:+998 78 5559090
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш бозори ҳажми 10 ойда қарийб 15 фоизга ошди
12:04 / 22.11.2025
Экологик қонунбузарликлар учун молиявий санкция фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади
15:38 / 21.11.2025