Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ янги ҳарбий бюджетига Украинага 500 миллион долларлик ёрдам киритилди
Ҳужжатда Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиш ташаббусини (USAI) 2028 йилгача узайтириш кўзда тутилган.
Фото: president.gov.ua
АҚШ Конгресси Сенати мамлакатнинг 2026 молия йили (1 октябрда бошланган) учун 925 миллиард долларлик ҳарбий харажатлар лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Украинага ёрдам бериш учун 500 миллион доллар ажратишни назарда тутади.
Қонун лойиҳаси 77 нафар қонун чиқарувчи томонидан қўллаб-қувватланиб, зарур бўлган минимум 60 та овоз тўпланди. 20 киши қарши чиқди. Қонун лойиҳасининг якуний версияси қайта ишланади, шундан сўнг ҳужжат АҚШ президенти Доналд Трампга имзолаш учун топширилади.
Ҳужжатда Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиш ташаббусини (USAI) 2028 йилгача узайтириш кўзда тутилган. USAI дастури Пентагоннинг ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузишини назарда тутади.
Сентябр ойида Конгресс Вакиллар палатаси Украинага ёрдам учун 400 миллион доллар ажратилган қарийб 900 миллиард долларлик ҳарбий бюджет вариантини қабул қилган эди.
Мавзуга оид
20:13
Вэнс: Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди
19:54
Украина разведкаси Липецкда икки қирувчи ёқиб юборилганини маълум қилди
16:00
Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан Янги йил корпоративлари ўтказиш тақиқланди
13:50