Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон толиблари етакчиси Кобулда ўлдирилди
«Таҳрики Толибони Покистон» (ТТП) гуруҳи етакчиси Нур Вали Маҳсуд авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Норасмий манбалар бунда Покистонни айбламоқда. Афғонистон ҳаво ҳужумини тажовузкорлик ҳаракати ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузиш деб атади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
9 октябр куни кечқурун Кобулда содир бўлган портлаш оқибатида «Таҳрики Толибони Покистон» (ТТП) гуруҳи етакчиси Нур Вали Маҳсуд ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон оммавий ахборот воситаларига таяниб Asia-Plus хабар берди.
Қайд қилинишича, 9 октябрга ўтар кечаси Кобулнинг марказий ҳудудлари - Абдулҳақ чорраҳаси яқинида, шунингдек, Карт-э-Ноу, Шаҳр-э-Ноу, Таймани ва Хайрхон туманларида кучли портлашлар содир бўлган.
Маҳаллий аҳолининг журналистларга маълум қилишича, авиазарба оқибатида Land Cruiser русумли автомобил портлаган. Ҳодисада ТТП етакчиси, 47 ёшли Нур Вали Маҳсуд ҳалок бўлган. У гуруҳнинг энг нуфузли аъзоларидан бири эди. У 2018 йилда мулла Фазлуллоҳнинг ўлимидан сўнг ҳаракатга раҳбарлик қилган ва Покистон томонидан қидирувга берилган. Манбаларга кўра, Маҳсуд ва унинг тармоғи жангариларни молиялаштириш учун талончилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган.
«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулло Мужоҳид портлаш содир бўлганини тасдиқлади ва ҳодиса бўйича тергов давом этаётганини айтди.
Бироқ ҳаракат ичидаги манбаларнинг Afghanistan International агентлигига маълум қилишича, портлаш Покистон томонидан уюштирилган авиазарба оқибатида содир бўлган. Ҳодиса Исломободнинг толибларни Афғонистон ҳудудида ТТП жангариларини яширганликда айблаши фонида содир бўлди.
Ҳужумдан сўнг Покистон мудофаа вазири Хўжа Асиф ижтимоий тармоқда бу ҳақда хабар эълон қилиб, Кобулдаги ҳаво ҳужумларига тўғридан-тўғри ишора қилди. У Афғонистон толиблари Покистон толибларини яширгани учун жавоб беришини айтди ва мамлакатнинг террорчилар ва уларнинг ҳомийларига нисбатан сабр-тоқати тугаганини таъкидлади. Афғонистон ва форс тилидаги оммавий ахборот воситалари бу баёнотларни Покистоннинг ҳужумга алоқадорлигини норасмий тан олиш деб баҳоламоқда.
Афғонистоннинг БМТдаги вакили Носираҳмад Фоиқ ҳаво ҳужумини тажовузкорлик ҳаракати ва Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузиш деб атади.
Унинг таъкидлашича, бундай «ноқонуний хатти-ҳаракатларга қандай баҳона билан содир этилмасин, йўл қўйиб бўлмайди ҳамда минтақадаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади».
ОАВ маълумотларига кўра, ҳодисадан сўнг Кобулдаги толиблар қўмондонлари шай ҳолатга келтирилган.
Қайд этилишича, бу Покистоннинг Афғонистон ҳудудидаги «биринчи амалиёти» эмас.
Сентябр ойи охирида Мозори Шариф шаҳрида «Ислом давлати - Хуросон» бўлими қўмондони, ОАВ маълумотларига кўра, Тожикистон фуқароси бўлган Муҳаммад Эҳсоний йўқ қилинди. Покистон манбаларининг хабар беришича, у махсус хизматларнинг операцияси натижасида ўлдирилди.
Мавзуга оид
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025