Жаҳон | 11:53 / 11.10.2025
2312
1 дақиқада ўқилади

12 октябрдан ЕИ чегараларида ягона кириш-чиқиш тизими жорий қилинади

Эндиликда учинчи давлат фуқароларининг, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ҳам барча кириш ва чиқиши электрон шаклда қайд этилади.

2025 йил 12 октябрдан бошлаб Европа Иттифоқи ташқи чегараларида ягона кириш-чиқиш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш бошланади.

ТИВ маълумотига кўра, янги рақамли тизим паспортларга муҳр босиш амалиётини алмаштиради. Эндиликда учинчи давлат фуқароларининг, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ҳам барча кириш ва чиқиши электрон шаклда қайд этилади.

Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни режалаштираётган барча Ўзбекистон фуқароларидан янги қоидаларни диққат билан ўқиб чиқиш сўралди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид