Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда пойтахтни кўчириш ҳақида гапирилди
Айрим сиёсатчилар пойтахтни Манас шаҳрига кўчиришни таклиф қилди.
Фото: Sputnik / Акылбек Батырбеков
Қирғизистонда айрим сиёсатчилар пойтахтни Бишкекдан Манас шаҳрига кўчириш ҳақида гапиришни бошлади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
«Шунга лойиқ бўлсак, нега лойиқ бўлмас эканмиз, Худо хоҳласа, бўлади. Бунинг учун шаҳарни, халқни тайёрлаш, руҳий жиҳатдан бунга тайёр бўлиш керак. Пойтахт бўлиш осон эмас. Шаҳарга кўп маблағ ажратилмоқда, уни ўзгартириш керак. Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳамма жойда қурилиш ишлари кетяпти. Уни замонавий шаҳарга айлантириш керак», деди Ташиев 11 октябр куни Манас мактаблари директорлари билан учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, Манас республика аҳамиятига молик учинчи шаҳар бўлади. Бу 2026 йилда содир бўлади.
Ташиев, шунингдек, шаҳар номини ўзгартириш стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлганини таъкидлади.
Жалолобод шаҳри 17 сентябр куни расман Манас деб ўзгартирилди. Президент Садир Жапаров тегишли қонунни имзолади.
Манас - Қирғизистондаги учинчи йирик шаҳар, Жалолобод вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 184,4 минг киши. Мамлакат жанубида, Фарғона водийсида жойлашган.
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026