Ўзбекистон | 22:33 / 12.10.2025
2681
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Швеция билан миграция йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Стокголм шаҳрида ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швеция миграция вазири Ёхан Форсселл билан учрашув ўтказди.

Фото: ТИВ

Музокаралар чоғида миграция соҳасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Форсселл Ўзбекистонда қонуний миграцияни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар Швеция билан ушбу йўналишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади. Шу муносабат билан Швеция томони миграция ва мобиллик бўйича Ҳукуматлараро битим лойиҳаси юзасидан музокаралар жараёнини якунлашга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ушбу соҳада узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этдилар. Жумладан, қонуний миграцияни рағбатлантириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон миграция хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид