Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос Ғазо бўйича «тинчлик саммити»да иштирок этади
Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос 13 октябр куни Мисрда Ғазо бўйича тинчлик битими имзоланиши кутилаётган «тинчлик саммити»да иштирок этади. ҲАМАС ва Исроил қатнашмайди.
Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раҳбари Маҳмуд Аббос Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо тинчлик битими имзолаш маросими бўладиган «тинчлик саммити»да иштирок этади. Бу ҳақда Axios мухбири Барак Равид ўзининг X саҳифасида 12 октябр, якшанба куни манбага таяниб хабар берди.
«Фаластин расмийси менга Фаластин президенти Аббос эртага Трампнинг Мисрдаги тинчлик саммитида иштирок этишни режалаштираётганини айтди», — деб ёзади Равид.
Axios'дан ташқари Мисрнинг Al-Shorouk газетаси ҳам манбаларга таяниб, Аббоснинг 13 октябр куни бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиши ҳақида хабар берди. «Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эртага Шарм ал-Шайхдаги тинчлик саммитида иштирок этади», деб ёзади нашр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
11 октябр, шанба куни Миср Ташқи ишлар вазирлиги 13 октябр куни Шарм аш-Шайхда халқаро «тинчлик саммити» ўтказиш режасини маълум қилди. Йиғилишда «Ғазодаги урушни тугатиш бўйича келишув» имзоланиши кутилмоқда. Ўтган ҳафта Мисрнинг ушбу шаҳрида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги дастлабки келишув имзоланган эди.
ТИВ маълумотларига кўра, учрашувга АҚШ ва Миср президентлари Доналд Трамп ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳамраислик қилади. Саммитда жами 20 га яқин дунё етакчилари, жумладан Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Германия канцлери Фридрих Мерц иштирок этади.
Айни пайтда Исроил ва ХАМАС имзолаш жараёнида иштирок этмайди. Бироқ, гуруҳ саммит куни эрталаб исроиллик гаровга олинганларни озод қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
19:37 / 06.05.2026