Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ўқитувчилар учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилади
Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилиши маълум бўлди.
Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:
🔹биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);
🔹иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича - 20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси - 40 балл).
Умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун:
🔹биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);
🔹иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).
Жорий йилнинг 25 октябр куни умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун тоифа тестлари ўтказилади. Бу аттестациянинг биринчи босқичи бўлиб, мазкур босқичда педагогларга жами 40 та (мутахассислик бўйича 35 та + касбий стандартлар бўйича 5 та) тест саволи берилади.
Жисмоний тарбия ва мусиқага маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи, яъни амалий (ижодий) синовлари кейинги кунларда ўтказилади.
Тез кунларда жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи ўтказиш жадвали ҳам эълон қилинади.
Маълумот учун, жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи бошқа саналарда ўтказилади.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026