Ўзбекистон | 16:53 / 15.10.2025
2493
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Британияда Ўзбекистондаги имкониятлар ҳақида нутқ сўзлади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташрифи доирасида “Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

“Ўзбекистон Буюк Британия бизнеси учун ҳам жозибадор маконга айланди – бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакатнинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Британиялик ҳамкорларнинг қизиқиши ортиб бораётганидан мамнунман ва уларнинг иқтисодиётимиздаги иштироки тобора кенгайиб боришига ишонаман”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Администрация раҳбари ташриф давомида ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо ҳамда баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид