Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Nexia мактаб олдида уч ўқувчини уриб юборди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Nexia 1 ҳайдовчиси мактаб олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 3 нафар ўқувчини уриб кетди. Улардан бир нафари шифохонага ётқизилди, икки нафарига эса биринчи ёрдам кўрсатилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 16 октябр куни ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборди, деб хабар берди вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Соат 12:30 атрофида Марғилоний кўчасида Nexia 1 ҳайдовчиси (1998 й.т.) 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар ўқувчини уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга фадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026