Жамият | 12:33 / 17.10.2025
2638
1 дақиқада ўқилади

Хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Наманган шаҳрида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Унда, фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини, яна бир ҳолатда фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 млн сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид