Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талаба қаровсиз қолган ёш болани қутқариб қолди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида талаба йигит қаровсиз қолган болани қутқариб қолди.
Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида 4-қават балконидан тушиб кетиш хавфида бўлган бола акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бола 5-қаватда истиқомат қиладиган талаб йигит томонидан қутқариб қолинган.
Маълум қилинишича, 5-қаватдаги талаба ҳимоя воситаларисиз пастга тушиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган.
Талаба йигитнинг сўзларига қараганда, у 5-қаватдан 4-қават балконига тушганида бир эмас, уч нафар бола бўлганини кўрган.
ИИББ хабарида айтилишича, маҳалла профилактика инспектори томонидан болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026