Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улан-Удэ - Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиарейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг Centrum Air хусусий авиакомпанияси шу йилнинг 30 октябр санасидан бошлаб Улан-Удэ-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиарейсларни йўлга қўяди.
Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба куни Airbus A320 самолётида амалга оширилади.
Бурятия пойтахтидаги "Байкал" аэропорти раҳбариятининг таъкидлашича, Тошкент Марказий Осиёда жадал ривожланаётган авиация маркази сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади. У Бангкок, Сеул, Гуанчжоу, Тбилиси ва Дубай каби машҳур йўналишларга қулай уланиш рейсларини таклиф этади.
Янги йўналиш Бурятия пойтахтидан халқаро рейслар географиясини кенгайтириб, республика аҳолисига қўшимча саёҳат имкониятларини тақдим этади. Шунингдек, очилаётган ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Бурятия ўртасидаги ўзаро сайёҳлик оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Улан-Удэ-Тошкент ўртасидаги тўғридан тўғри ҳаво қатновини очиш имконияти шу йил 22 май куни Улан-Удэ шаҳрида Бурятия бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Амгалан Дармаев бошчилигида Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули иштирокида бўлиб ўтган Бурятия ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган эди.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026