Жамият | 23:25 / 19.10.2025
2899
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондан Ўзбекистонга тўрт нафар бола қайтарилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси томонидан болаларни оилавий Меҳрибонлик уйларига жойлаштириш режалаштирилган.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

18 октябр куни Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Ижтимоий таъминот миллий агентлиги кўмагида Қозоғистондан Нукус шаҳрига тўрт нафар вояга етмаганлар қайтарилди.

Болалар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга психологик ёрдам кўрсатилди.

Хабар қилинишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси томонидан болаларни оилавий Меҳрибонлик уйларига жойлаштириш режалаштирилган.

Аввалроқ Россиянинг Челябинск вилоятида қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид