Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари учрашди
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Учрашувларда томонлар мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида ишончли ва барқарор ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувларга эришди.






Мавзуга оид
07:57 / 07.05.2026
МО давлатлари тупроқни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли иқлим лойиҳасини тайёрламоқда
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
08:28 / 24.04.2026