Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз-Миробод кўчаси айланма чорраҳасидаги вазият бўйича изоҳ берилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шаҳрисабз-Миробод кўчаси айланма чорраҳасидаги вазият бўйича изоҳ тақдим этди.
Шота Руставели кўчаси реконструкциясининг биринчи босқичи якунланиб, айланма қисмида ҳаракатланиш тизими янгилангандан сўнг, йўл белгилари ва кўрсаткичлари йўл ҳаракатини ташкил этиш қоидалари талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўрнатилган.
Айлананинг бутун периметри бўйлаб светофордан камида 50 метр олдин ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини олдиндан аниқлаш ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини берувчи ахборот ва кўрсатма белгилари, шу жумладан, йўлаклар бўйича йўналиш кўрсаткичлари жойлаштирилган.
Чорраҳага яқинлашиш жойларида қатнов қисми устида металл конструкциялар ўрнатилган бўлиб, уларга барча ҳаракат кўрсаткичлари маҳкамланган. Бу зич транспорт оқимида ҳам уларни яхши кўриш имконини беради.
Баъзи ҳолларда ҳайдовчиларнинг янгиланган ҳаракат тизимига мослашиши билан боғлиқ ноқулайликлар вужудга келиши мумкин. Улар тезкорлик билан тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан тезкор равишда бартараф этилади, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026