Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ-2. «Андижон» қаторасига учинчи ўйинни голсиз дуранг билан якунлади
Андижонликлар ҳужумларни муваффақиятли якунлашда муаммоларга дуч келмоқда.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган «Андижон» ва Баҳрайннинг «Ал-Холидия» ўртасидаги баҳс голсиз якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.
22 октябрь куни Андижонда ўтказилган баҳсда томонлар дарвозани ишғол қилолмади, натижада мезбонлар қаторасига учинчи ўйинни голсиз якунлади.
Бу натижадан сўнг, «Андижон» 3 очко жамғарди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Холидия» 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
«Андижон» турнирдаги навбатдаги ўйинини 5 ноябрь куни сафарда яна «Ал-Холидия»га қарши ўтказади.
ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи, 3-тур
22 октябрь, Андижон
«Андижон» 0–0 «Ал-Холидия» (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Аҳмад Ёқуб Иброҳим (Иордания)
«Андижон»: Эржан Токотаев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Шаҳзод Азмиддинов, Отабек Жўрақўзиев (Шоҳжаҳон Ёрқинбоев 79), Сардорбек Азимов, Дамир Темиров (Саидумархон Саиднуруллаев 73), Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов (Исмоил Акинаде 74), Муҳаммадкарим Тоиров, Кристиан Новак, Бектемир Абдуманнонов
«Ал-Холидия»: Рикардо Мануэл, Саид Зиё, Аҳмад Бугаммар, Клайд О'Коннел (Ҳазза Али 46), Глейсон Уилсон, Комил Ал-Асвад, Саидиддин Буҳра (Муҳаммад Одил 62), Менди Доминик, Аюб Амлуд, Айман Даирани, Жоэл Бея (Муҳаммад Ромаиҳий 71)
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
08:55 / 06.06.2026