Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон муаммоси: Ўзбекистон ва Британия конструктив ечим изламоқда
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Буюк Британия ТИВнинг Марказий Осиё ва Шарқий Европа билан ҳамкорлик департаменти директор ўринбосари Марк Клейтон билан учрашув ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Суҳбатда сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик ҳамда Афғонистон бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, томонлар икки томонлама алоқаларнинг ўсиб бораётган динамикасини қайд этди ва ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирди.
Учрашувда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан Афғонистонда барқарорликка кўмаклашиш бўйича амалий йўналишлар кўриб чиқилди.
Мулоқот конструктив руҳда ўтди ва Ўзбекистон–Буюк Британия ўртасидаги амалий муносабатларни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Мавзуга оид
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
21:23 / 04.12.2025
Афғонистонда 13 ёшли бола қариндошларининг қотилини 80 000 томошабин олдида қатл қилди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025