Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яна етти давлат фуқароларига визасиз киришга рухсат берди
Ҳозир фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун виза олиш ҳақида қайғурмайдиган давлатлар 86 та.
Фото: Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон ҳукумати фуқаролари республикага 30 кун муддатга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига яна еттита давлатни қўшди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига (.pdf) кўра, бундай ҳуқуққа Баҳрайн, Ўмон, Иордания, Қатар, Хитой, Кувайт ва Саудия Арабистони фуқаролари эга бўлди.
Худди шу ҳужжат 12 мамлакат: Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун бизнес-виза расмийлаштиришни 2 кунлик муддат билан чеклайди. БАА, Эрон ва Покистон фуқаролари 3 кун ичида бизнес-виза олиши мумкин.
Ҳозир фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун виза олиш ҳақида қайғурмайдиган давлатлар 86 та.
Рўйхатга энг сўнгги қўшилган давлат Хитой бўлиб, унинг фуқаролари Ўзбекистонга 7 кун муддатга визасиз кириши мумкин эди. Энди улар учун бу муддат 30 кунгача узайтирилди.
Мавзуга оид
17:58
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
12:15 / 13.12.2025
“Сунъий қуёшдан тоза энергия олмоқчимиз” – Хитойдаги “Илм ороли”да ишлаётган ўзбек тадқиқотчиси
16:06 / 12.12.2025