Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Вашингтонда Марказий Осиё - АҚШ саммитини ўтказади
6 ноябр куни Марказий Осиё президентлари АҚШ пойтахти Вашингтонда C5+1 саммити учун тўпланади. Бу йил Доналд Трамп мезбонлигида ўтувчи бу мулоқотда умумий ҳисобда иккинчи бор АҚШ президентининг ўзи қатнашмоқда. Дипломатик формат тузилганига 10 йил бўларкан, Конгресс аъзолари яқинда Трампдан Марказий Осиё лидерларини саммитга йиғишни сўраб, тавсия мактубини йўллаганди.
Хўш, АҚШ учун минтақада приоритетлар нимада? Вашингтон саммитида қайси мавзулар муҳокама марказида бўлади?
Kun.uz ушбу саволлар билан сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Ойбек Сирожовни жонли эфирдаги суҳбатга таклиф этди.