Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди
Ўзбекистонлик ҳимоячининг трансфер қиймати 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Фото: Getty images
Профессионал шартномаларга ихтисослашган Transfermarkt портали Осиё қитъаси футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди.
Рейтингда Ўзбекистон миллий жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Осиё қитъасининг энг қиммат футболчисига айланди. Унинг трансфер нархи 35 млн еврога баҳоланган.
Худди шундай қийматга япониялик Каору Митома («Брайтон» Англия) ҳам эга, у рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олган.
Жанубий Корея миллий жамоаси аъзоси Ким Мин Жэ («Бавария» Германия) 32 млн еврога баҳоланган ва учинчи поғонада жойлашди.

Шунингдек, қитъанинг трансфер қиймати баланд футболчилари орасида Аббосбек Файзуллаев ҳам бор. У 8 миллион евро нарх билан 25-ўриндан жой олган.
Мавзуга оид
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:38 / 23.11.2025