Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички туризмда кексалар учун ижтимоий чегирмалар пакети ишга тушади
1–30 ноябр кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида кекса авлод вакиллари учун жойлашиш, транспорт, музей ва зиёратгоҳ хизматларида махсус чегирмалар амал қилади.
Ташаббуснинг мақсади — кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дам олишини мазмунли ташкил этиш ва аҳолини ички туризмга янада жалб қилиш.
Нималар арзонлашади:
- жойлашиш воситалари: республика бўйлаб меҳмонхона ва пансионатларда 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар;
- Uzbekistan Airways (ички рейслар): 60+ ёшли эркаклар ва 55+ ёшли аёллар учун иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма (1–30 ноябр давомида амал қилади);
- “Ўзбекистон темирйўллари”: мазкур тоифадагиларга барча ички йўналишларда (“Афросиёб”дан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмига 20 фоиз чегирма;
- музей ва маданий мерос объектлари (Маданий мерос агентлиги): кириш чипталарига 10 фоизгача чегирма;
- “Вақф” фонди зиёратгоҳлари: ташриф учун 20 фоизгача чегирма.
Лойиҳа даврида бозор, боғ, зиёратгоҳ ва музейларга ташрифлар қулай шартларда ташкил этилади. Саёҳат пайтида хавфсизлик ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026