Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ЮНЕСКО миллий комиссиялари учрашуви бошланди
Дастур бўйича сессиялар ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, рақамли даврда маданиятлар ва жамоаларнинг ўзаро мулоқотига бағишланди.
29 октябрь куни Самарқандда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви бошланди.
ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Син Сюй ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова табрик сўзларини йўллади.


Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлаб, ЮНЕСКО томонидан белгилаб берилган шериклик ва бирдамлик руҳини янгилаш муҳимлигини қайд этди.
Эрталабки дастур мавзуга оид икки сессиядан иборат бўлди. Биринчиси ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланиш учун уларнинг тинчлик, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий инклюзия ва таълимни илгари суришдаги ролига бағишланди. Муҳокамада ЮНЕСКО, шунингдек, Германия, Канада ва Кения миллий комиссиялари вакиллари иштирок этди.
Иккинчи муҳокама шуъбаси рақамли даврда маданиятлар ва жамоаларнинг ўзаро мулоқотига бағишланиб, унда маданий мерос, барқарор туризм ва Ипак йўли йўналишларига эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар орасида ЮНЕСКО ҳамда Франция, Кюрасао ва Ўзбекистон миллий комиссиялари вакиллари бўлди.

Мавзуга оид
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
14:26 / 29.11.2025
Тошкент ва Самарқанд фуқаролик объектлари қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар бўлди
18:31 / 26.11.2025
Самарқанд вилоятида волфрам мажмуаси қурилади
18:39 / 25.11.2025