Ўзбекистон | 20:04 / 30.10.2025
120393
5 дақиқада ўқилади

Ноябрда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ойнинг дастлабки ҳафтасидаёқ айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси минусга тушиши мумкин.

Фото: Kun.uz

2025 йил ноябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан +1…+1,5 даража паст бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Иқлим маълумотларига кўра, ноябр ойида ўртача ҳаво ҳарорати октябр ойига нисбатан +6…+7 даражага, шимолда ва чўл ҳудудларда +8…+9 даража паст бўлади. Куз фаслининг бошидан фарқли равишда ноябр ойи учун ҳаво ҳарорати кескин ўзгариб туриши билан ажралиб туради.

Метеорологик кузатувларнинг барча даври учун мутлақ максимал ҳарорат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кузатилган бўлиб, +30…+33 даражани ва Фарғона водийсида +26…+28 даражани ташкил этган. Республика ҳудудининг катта қисмида мутлақ минимал ҳаво ҳарорати ўтган асрда кузатилган. Энг совуқ ноябр ойларида ҳаво ҳарорати 19…24 даражагача, шимолда 28…31 даражагача, энг чекка жанубда 10…15 даражагача пасайиши қайд этилган.

Ўзгидромет маълумотига кўра, сўнгги йилларда ноябр ойида бундай қаттиқ совуқлар кузатилмаган. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асрдаги энг паст 10…15 даража ҳарорат кузатилган. Бундай ҳарорат 2016 йил ва 2020 йил ноябр ойларига тўғри келади. Бу даврда энг совуқ кунларда термометр устуни +0…+3 даражадан юқори бўлмаган.

Жорий асрда жуда паст ҳаво ҳарорати фақат Қорақалпоғистон Республикасида рекорд қийматларга яқин бўлди. 2006 ва 20162020 йилларда ҳаво ҳарорати 18…21 даражагача, Устюртда 26…28 даражагача пасайди.

2023 йил ноябр ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат иқлим меъёридан 36 даражага юқори бўлди.

2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида (шимолий ҳудудлар ва чўл ҳудудлардан ташқари) ҳаво ҳарорати манфий қийматларгача пасаймаган.

Ноябр ойининг ўзига хос хусусияти шундаки, у йилнинг бошқа ойларига нисбатан ҳарорат кўтарилишига камроқ мойил ҳисобланади. Сўнгги 25 йил ичида ҳароратнинг ошиш тенденцияси салбий қийматга эга бўлди, яъни ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг пасайиш тенденцияси кузатилди.

Бу йил ноябр ойи қандай бўлади?

3 ноябрдан шимолий ҳудудларга, 4 ноябрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 35 ноябрда республика вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

47 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси +0…+3 даражагача, баъзи жойларда 0...–3 даражагача, кундузи +8…+13 даражагача аста-секин пасаяди.

Кейинчалик ноябр ойи охиригача ҳаво ҳарорати кечаси 3…+2 даражадан +5…+10 даражагача, кундузи +8…+13 даражадан +18…+23 даражагача ўзгариб туради.

Ноябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан +1…+1,5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрга яқин бўлади. Ноябр ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (23 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.

Ноябр ойи ўртача ойлик ҳарорати ва унинг тренди

Ноябр ойида ёғингарчилик (ёмғир, вақти-вақти билан қорга айланади) октябр ойига нисбатан тез-тез кузатилади ва у давомий ва жадал бўлади.

Тоғли ҳудудларда биринчи қор қоплами шаклланади. Пастки ҳудудларда у беқарор бўлиб, 20002200 метр юқори тоғли ҳудудларда қорнинг баландлиги ой охирига келиб 2540 сантиметрга етади.

2011 йил ноябр ойи республика ҳудудининг катта қисмида кузатилган барча йиллар учун ёғингарчилик энг кўп бўлиши қайд этилган. Ўша ноябр ойида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан 33,5 мартагача, энг чекка жанубда эса ойлик меъёрдан 47 мартагача кўп бўлган.

Масалан, Тошкентда ойлик меъёр 51 мм бўлиб, 2011 йил ноябр ойида 167 мм ёғингарчилик кузатилган, кўп йиллик меъёр 11 кун бўлиб, ушбу йилда 19 кун ёғингарчилик кузатилган.

Ёғингарчилик ёмғир ҳамда қор кўринишида кузатилган. Беқарор қор қоплами ойига бир неча марта ҳосил бўлган, ойнинг охирида эса қор қоплами баландлиги 20 сантиметрга етган, бироқ бу кўринишда атиги 2 кун давомида сақланиб турган.

Термиз шаҳрида ёғингарчилик меъёри 20 мм бўлганда, 2011 йил ноябр ойида 148 мм ёғингарчилик ёққан.

Аммо метеорологик кузатувлар тарихида ёғингарчилик меъёрининг 1 фоиздан 30 фоизгача кузатилган аномал қуруқ ноябр ойлари ҳам қайд этилган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид