Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқаро ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимини жароҳатлади
Можарога икки нафар фуқаронинг электр энергия учун бериладиган бир марталик 1 млн сўмлик компенсация пули банк томонидан қарз эвазига ушлаб қолингани сабаб бўлган.
Андижонда маҳалла фуқаролар йиғини биносида ижтимоий ходимни фуқаро чойнак билан урди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа 1 ноябр куни содир бўлган. Можарога маҳалла фуқаролари — Й.Г ва Й.Д.нинг электр энергия учун бериладиган бир марталик 1 млн сўмлик компенсация пули банк томонидан қарз эвазига ушлаб қолингани сабаб бўлган.
Жанжал вақтида фуқаролардан бири ижтимоий ходимни қўлидаги чойнак билан уриб, унинг юзи ва қўлига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, етказилган жароҳат даражаси аниқланмоқда.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026