Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Лукашенко оиласининг самолётига нисбатан санкцияларни бекор қилди
Гап Вашингтон 2021 йил декабрь ойида Минскка қарши жорий қилган санкциялар ҳақида кетмоқда.
АҚШ ҳукумати Беларуснинг «Белавиа» давлат авиакомпаниясини ва Александр Лукашенко оиласи фойдаланадиган самолётни санкциялар рўйхатидан чиқарди, деб хабар берди АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC).
Гап Вашингтон 2021 йил декабрь ойида Минскка қарши жорий қилган санкциялар ҳақида кетмоқда.
«Белавиа»дан ташқари, EW-301PJ рақамига эга Bombardier Challenger 850 самолётидан чекловлар олиб ташланди. Бу бизнес-жет бўлиб, унда Беларус ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари ва Лукашенко оиласи аъзолари саёҳат қилади.
АҚШ Молия вазирлиги, шунингдек, EW-001PA, EW-001PB ва EW-001PH борт рақамларига эга учта самолёт билан операциялар учун вақтинчалик рухсат берди. Улар санкциялар остида қолаётган Александр Лукашенко ёки «Славкалий» компанияси билан боғлиқ, дейилади ҳужжатда.
АҚШ «Белавиа»га нисбатан санкцияларни бекор қилиши 11 сентябрь куни маълум бўлди. Бу ҳақда Александр Лукашенко билан учрашувда АҚШ президенти вакили Жон Коул маълум қилди.
АҚШ беларуслик сиёсий маҳбусларнинг катта гуруҳи озод этилишига жавобан беларуслик авиаташувчи ва бир нечта самолётларга нисбатан санкцияларни бекор қилди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026