Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон импорт бозори: суперхаридорлар рейтинги
2024 йилда жаҳон товар импортининг 13 фоизидан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келиб, улар сайёра миқёсидаги энг йирик харидорга айланди. Бу мамлакат импорт ҳажмини 3,4 трлн долларга етказди.
Америка импортига бўлган «том маънодаги тугамайдиган» талаб — саноат хомашёси (масалан, мис ва ускуналар)дан тортиб истеъмол товарларигача — ички талаб юқорилиги ва бизнес фаоллиги жонланганининг ифодасига айланди. Айни пайтда, Хитой 2,6 трлн долларлик импорт кўрсаткичи билан дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон савдо ташкилоти маълумотларига асосланган ушбу инфографика сайёрадаги энг йирик товар импорт қилувчиларини яққол намойиш этади.
АҚШ катта устунлик билан дунёдаги бош импортёр мақомини сақлаб турибди — умумжаҳон ҳажмининг 13,6 фоизи.
Энг йирик импорт тармоқлари орасида фармацевтика ва автомобилсозлик бор. Америка импортининг жами 28,1 фоизи Мексика ва Канада ҳиссасига тўғри келган бўлса, Европа Иттифоқи ва Хитой улушлари мос равишда 18,5 фоиз ва 13,4 фоизни ташкил этган.
Импорти 718 млрд долларга етган Ҳиндистон рейтингда саккизинчи ўринни эгаллади. Йиллик 7 фоизлик ўсиш мамлакат иқтисодий ўсишининг барқарорлиги билан таъминланди. Асосий импорт ҳамкорлари — Хитой, Россия ва БАА. 2024 йилда Буюклашган Aраб Амирликларидан импорт 34 фоизга кескин ошди.
Ўсиш суръатлари бўйича етакчи — Ветнам: импорт йил давомида 17 фоизга ошиб, жуда таъсирли натижа қайд этди. Ундан кейин 16 фоизлик ўсиш билан БАА жойлашди, бу, 2024 йилда ташқи савдо ҳажми рекорд даражага чиққани шароитида олтин ва автомобилларга талаб кескин ортиши билан изоҳланади.
Россия 300 млрд долларлик кўрсаткич билан рейтингда 25-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
17:06
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
15:24 / 01.07.2026