Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–Уммон: таълимда қўшма лойиҳалар йўлга қўйилади
Ўзбекистон ТИВнинг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Уммон таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани билан учрашди. Томонлар таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри алоқалар, замонавий ўқув дастурлари, касбий таълим ва инновация бўйича ҳамкорлик, талабалар учун стажировка ҳамда академик алмашинув дастурларини йўлга қўйишга келишиб олди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Уммон Султонлигининг таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани билан музокаралар ўтказди. Учрашувда, хусусан, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО бош конференциясининг 43-сессияси юқори савияда ташкил этилгани қайд этилди. Мазкур нуфузли анжуман доирасида қабул қилинган қарорлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Мулоқот давомида икки мамлакатнинг таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек касбий таълим ва инновация йўналишларида тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Уммон таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий яқинлик икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар ва амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам асос эканини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни сифат жиҳатдан бойитиш, жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар учун қисқа муддатли малака ошириш (стажировка) ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026