Жаҳон | 07:30 / 05.11.2025
14039
3 дақиқада ўқилади

Мега-кўприклар рейтинги: рекордчи учлик ва Фаҳд дамбаси

Кўприклар — фақат пўлат ва бетон эмас. Улар бирлик, амбиция ва тараққиёт рамзидир. Бугун дунё муҳандислари эҳтимол чегараларга чақирув ташлаб, ороллар, шаҳарлар ва бутун иқтисодиётларни боғлайдиган иншоотлар қурмоқда.

Фото: ixbt.com

Хитой дунёда кўприклар узунлиги бўйича мустаҳкам етакчиликни сақлаб турибди. Шу билан бирга Баҳрайн каби кичик давлатлар инфратузилманинг стратегик қиймати унинг ҳажмидан кам эмаслигини исботламоқда.

Гиннесс рекордлар китоби маълумотларига кўра, Данян—Куншан кўприги ҳануз дунёда энг узуни ҳисобланади — унинг узунлиги 164,8 километр. Ундан сал ортда Чжанхуа—Гаосюн кўприги (157,3 км) ва Тянцзин кўприги (113,7 км) бор. Уларининг барчаси Хитойнинг юқори тезликдаги темирйўл тармоғи бир қисмига айланган. Қурилишига йиллар сарфланган бу мега-лойиҳалар нафақат кўлами, балки дунёдаги энг банд транспорт тизимларидан бири ишлашини таъминлашдаги ўрни билан ҳам машҳур.

Аммо Хитой соф узунлик бўйича пешқадам бўлиб турган бир пайтда, бошқа минтақа ва мамлакатлар ҳам боғланиш инфратузилмасига стратегик сармоя киритмоқда. Масалан, Қирол Фаҳд дамбаси Яқин Шарқдаги энг муҳим йўллардан бири бўлиб қолмоқда. Баҳрайн кўрфазидан 25 километрга чўзилган бу инфратузилма Баҳрайн ва Саудия Арабистонини улайди. 1986 йилда очилганидан бери у икки қироллик ўртасида савдо, туризм ва меҳнат миграциясини тубдан ўзгартирди.

Фото:  World Visualized  

Ўлчами жиҳатидан камтар бўлишига қарамай, Баҳрайн юқори самарали инфратузилмани устувор йўналиш сифатида қўяди. Транспорт ва телекоммуникациялар вазирлиги концепциясида таъкидланишича, транспорт «Баҳрайннинг 2030 иқтисодий қараши»га — барқарор ва диверсификациялашган ривожланишга қаратилган миллий стратегияга — эришишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Автомобил йўллари ва кўприклардан тортиб портлар ва интеллектуал мобил тизимларигача — Баҳрайн ўзини кўрфаз минтақасида логистика ҳаби сифатида намоён қилмоқда.

Баҳрайннинг эътиборли лойиҳалари орасида «Дуррат ал-Баҳрайн» бор — 13 та кўприкдан иборат, умумий узунлиги 3,5 километр бўлган элитa орол мажмуаси. Уларнинг узунлиги Осиёдаги мега-иншоотлар фонида камтар кўринса-да, бу кўприклар қиролликнинг замонавий шаҳарсозлик дизайнига ва ички боғланишга садоқатини ифодалайди.

Мавжуд лойиҳалардан ташқари, Баҳрайннинг стратегик жойлашуви транспортга минтақавий инвестицияларни жалб этмоқда. Кўпдан бери муҳокама қилинаётган Қатар—Баҳрайн дамбаси (лойиҳавий узунлиги тахминан 40 км) яқин вақтда дунёдаги энг узун денгиз кўприкларидан бирига айланиши мумкин. Қурилиш тугаллангач, у Баҳрайн ва Қатар ўртасида тўғридан тўғри йўлни яратади, саёҳатни осонлаштиради, савдо алоқаларини кучайтиради ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид