Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон: туз саноатига йирик сармоялар йўналтирилади
Президентнинг ПҚ–333-сон қарорига мувофиқ, Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз конида тузни қайта ишлаш саноатини жадал ривожлантириш, махсус саноат зонасини барпо этиш ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.
Қарорда “Барсакелмес” туз конида қатор устувор вазифалар белгиланди.
Уларга кўра:
- 2026 йилда камида 50 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш;
- 2026–2030 йилларда жами 200 млн АҚШ доллари сармояни жалб этиш мўлжалланган.
Тузни чуқур қайта ишлаш занжирини шакллантириш мақсадида кон ҳудудида чегараларда қайта ишлашга ихтисослашган Kungrad Salt Free Zone саноат зонаси ташкил этилади.
2025–2026 йилларда 50 гектар ер участкасида старт лойиҳалари амалга оширилади.
Заруратдан келиб чиқиб, саноат зонаси ҳудуди босқичма-босқич 200 гектаргача кенгайтирилади.
Саноат зонасида инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга “Нукус” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади. Шунингдек, қурилиб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказилади.
Лойиҳа туз хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва инвестициявий жозибадорликни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
20:53 / 15.05.2026