Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кемаси шикастланиши туфайли тайконавтлар коинотда қолиб кетди
Кема коинотдаги чиқиндилар билан тўқнашди, шундан сўнг тайконавтларнинг Ерга қайтиши кечиктирилди.
Фото: Getty images
Хитойнинг Шэнчжоу-20 миссияси уч нафар тайконавти кема номаълум объектлар билан тўқнашиб кетганидан сўнг орбитада қолиб кетди, дейилади Хитой коинот тадқиқотлари бошқармаси баёнотида.
Тайконавтлар Чен Дун, Чен Чжунжуй ва Ван Цзе 5 ноябрь куни Ерга қайтиши керак эди ва ҳатто Хитойнинг «Тянгун» космик станцияси калитларини янги экипажга топширган эди. Бироқ парвоздан бир неча соат олдин кема коинотдаги чиқиндилар билан тўқнашди.
«Ҳозир оқибатлар таҳлили ва хавфларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда», деб маълум қилди коинот агентлиги ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритмай.
Тайконавтларнинг Ерга қайтиши мумкин бўлган саналар ҳам айтилмаган.
Шэнчжоу-20 экипажи орбитада тахминан ярим йил бўлди, ўтган ҳафта Хитой унинг ўрнига уч нафар тайконавт ва тўртта сичқон билан Шэнчжоу-21 миссиясининг бошқариладиган кемасини муваффақиятли учирди.
Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025