Жамият | 13:40 / 07.11.2025
5032
1 дақиқада ўқилади

Абаканда оғир аҳволга тушган она ва 3 фарзанди ватанга қайтарилди

“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида Хакасия Республикасининг пойтахти Абакан шаҳрида қийинчиликларга дуч келган она ва унинг уч нафар фарзанди ватанга қайтарилди.

Фото: Дунё

Маълумотга кўра, мазкур оила Абаканда оғир моддий аҳволга тушиб, молиявий ва консуллик ёрдамига муҳтож бўлган. Бош консулхона вазиятни тезкор ўрганиб, қайтиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлади, Миграция агентлиги ваколатхонаси ёрдамида авиачипталар харид қилинди ва оила Ўзбекистонга жўнатилди.

Ташқи мамлакатлардаги консуллик идоралари амалга ошираётган бундай хайрли ишлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг инсонпарвар йўналишини намоён этади. 

Расмий маълумотда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътибордан четда қолмайди, зарурат туғилган ҳолларда уларнинг ватанга етиб келиши учун барча тегишли амаллар бажарилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид