Ўзбекистон | 11:42 / 08.11.2025
2897
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Эквадор билан икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлади. «Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди», — дея ёзди у LinkedIn’даги саҳифасида.

Фото: Azizbek Urunov

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Эквадор билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Уруновнинг қайд этишича, музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённома 6 ноябр куни имзоланган.

«Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди», — деб ёзди у LinkedIn’да.

Аввалроқ, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Канада ва Панама билан ҳам икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлагани хабар қилинганди.

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид