Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар гуруҳдаги иккинчи ўйинни Европа вакилига 1:2 ҳисобида бой берди. Бироқ, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Фото: ЎФА
Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
J гуруҳида Ўзбекистон U17 жамоаси 8 ноябрь куни 2-тур доирасида Ирландияга 1:2 ҳисобида ютқазди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида Абубакир Шукуруллаев дарвозабон қайтарган тўпни тўрга йўллаб, ҳисобни очди. Кейинги голлар ирландияликлар томонидан бош билан урилди. 32-дақиқада Грэди Макдоннелл, 75-дақиқада Майкл Нонан Ўзбекистон ўсмирлари дарвозасини ишғол қилди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Парагвай Панамани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу натижалардан сўнг, Ирландия 6 очко билан гуруҳда якка пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон ва Парагвай ҳисобида 3 очко бор, Панама очкосиз.
Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳдаги якуний ўйинни 11 ноябрь куни Панамага қарши ўтказади.
Маълумот учун, U17 жаҳон чемпионатида 48 та жамоа 12 та гуруҳга ажратилган. Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар 1/16 финалга чиқади. Шунингдек, гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалардан яхши кўрсаткичга эга бўлган 8 таси ҳам плей-оффга йўл олади.
ФИФА U17 жаҳон чемпионати
Қатар, Доҳа, Aspire академияси майдони
Ўзбекистон U17 – Ирландия U17 1:2
Голлар: Абубакир Шукуруллаев (19) – Грэди Макдоннелл (32), Майкл Нонан (75)
Бош ҳакам: Мерифе Абду (Камерун)
Ўзбекистон: Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Садриддин Ҳасанов (Абдусамад Саидов 73), Муҳаммад Ҳабибуллаев (Жамшидбек Рустамов 73), Сайфиддин Содиқов, Абдулмалик Анваров, Муҳаммадали Мусахонов, Азизбек Абдумўминов (Асилбек Алиев 63), Абубакир Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов (Амирҳон Муродов 84)
Ирландия: Алек Нонан, Ойсин Макдонаг, Винни Леонард, Рори Финнеран, Грэди Макдоннелл, Майкл Нонан, Рамон Мартос, Жейден Уме, Райан Батлер, Аде Соланке, Макс Ковалёвскис
Мавзуга оид
23:03 / 27.11.2025
Португалия ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди
23:48 / 18.11.2025
Бу жамоа билан йўлим тугади – Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U17 билан хайрлашди
19:26 / 18.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари Италияга ютқазиб, жаҳон чемпионатини тарк этди
22:56 / 15.11.2025