Жаҳон | 20:44 / 09.11.2025
2042
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда фақат аёлларга мўлжалланган илк радиостанция иш бошлади

Радиостанция директори Шабнам Каримийнинг сўзларига кўра, Nawaye Zan "аёлларнинг овози баландроқ чиқиши" учун ташкил этилган.

Фото: РИА Новости / В. Киселев

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида фақат аёллар учун мўлжалланган ва аёллар ишлайдиган илк радиостанция иш бошлади, деб хабар берди Tolo news портали.

"Ҳиротда фақат аёллар аудиторияси учун мўлжалланган Nawaye Zan ("Аёл овози") радиостанцияси иш бошлади. Студияда ўндан ортиқ аёл журналистлар фаолият юритмоқда", - дейилади хабарда.

Радиостанция директори Шабнам Каримийнинг сўзларига кўра, Nawaye Zan "аёлларнинг овози баландроқ чиқиши" учун ташкил этилган.

Унинг таъкидлашича, радиостанция эфирларида хотин-қизларнинг муваффақиятлари ҳамда ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

"Ушбу радиостанция орқали биз аёлларнинг фикрини амалдорлар ва бутун дунёга етказишимиз мумкин бўлади", - деди радиостанция журналистларидан бири Саади Нияр Язданпараст. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид