Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада сифатсиз дори ва тиббий буюмлар савдосининг олди олинди
Уларнинг умумий баҳоси 163,6 млн сўмни ташкил этади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда дори воситалари билан шуғулланиб келган М.А. “А.Икромов” ва “Саодат” МФЙ ҳудудидаги хонадонларда хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 11 турдаги 2 411 қути дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Хабар қилинишича, уларнинг умумий баҳоси 163,6 млн сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
16:15 / 23.05.2026