Жаҳон | 10:59 / 10.11.2025
1872
1 дақиқада ўқилади

Словакияда поездлар тўқнашди: ўнлаб одам жароҳатланди

Словакия ғарбида икки йўловчи поезди тўқнашиши натижасида 11 киши касалхонага етказилди. Жабрланганларнинг кўпчилиги енгил жароҳат олган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: REUTERS/Radovan Stoklasa

9 ноябр кечқурун Словакия ғарбида содир бўлган икки йўловчи поезди тўқнашувида ўнлаб одам жабрланди. Бу ҳалокат оқибатида вафот этганлар йўқ, 11 киши касалхонага олиб борилди. Қолган жабрланувчилар фақат енгил кўкариш ва жароҳатлар олган.

Маълум қилинишича, ҳодиса пойтахтдан тахминан 20 км шимолда, Свети-Юр ва Пензинок шаҳарлари орасида рўй берган. Кошицедан Братиславага ҳаракатланаётган Tatran 620 поезди Нитра шаҳридан Братислага йўл олган REX1814 поезди билан тўқнашган. Поездларда жами тахминан 800 йўловчи бўлган.

Полиция маълумотига кўра, поездлар юзма юз тўқнашмаган, шунингдек, релсдан чиқиб кетиш ҳолати ҳам кузатилмаган. Reuters агентлиги хабарига қараганда, поездлардан бири иккинчисининг орқа қисмига урилган.

Ҳодисага изоҳ берар экан, Словакия президенти Петер Пеллегрини барча жабрланувчилaрга тез фурсатда шифо тилаб, қутқарув хизматларига тезкор ишлаши учун миннатдорлик билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид