Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББ: “ўриндиқларга шприц қўйиб кетиляпти” деган видеолар — ёлғон
Ижтимоий тармоқларда “ОИТСга чалинганлар ўриндиқларга шприц қўйиб, касалликни тарқатмоқда” деган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ суриштирувида бу хабарлар рад этилди, видеоларни тайёрлаб, тарқатган йигитлар аниқланди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилишича, роликларда кимсалар фойдаланилган тиббий игнани ўриндиқларга жойлаштириб, фуқароларга қасддан зарар етказаётгани иддао қилинган. Текширув натижасида бу даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.
Иш бўйича видеолар ҳам расмийларга тақдим этилган. Ролик муаллифларидан бири: “Дўстим ‘СПИД’ ҳақида видео олайлик деди. Оммавий тарқаб кетишини ўйламаганман. Қилган ишимдан афсусдаман, халқдан узр сўрайман”, — дейди. Яна бири: “Instagram’да кўриб ғоя келди. ‘Скамейка’га шприц қўйилгани ҳақидаги видеони такрорладик. Просмотр ва лайк учун қилганман. Афсусдаман, халқдан узр сўрайман”, — дея изоҳ берган.
ИИББ ёлғон маълумот тарқатиш жамоат хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этди. Роликлар “контент” сифатида тайёрлангани ва аудитория диққатини жалб қилиш мақсадини кўзлагани маълум бўлди.
Эслатма: ОИТС юқиши қанчалик даражада қўрқинчли бўлмасин, касаллик фақатгина тиббий жиҳатдан аниқланган юқиш йўллари орқали юқади. Ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган даъволарга ишонмаслик ва расмий манбаларга таяниш тавсия этилади.
Мавзуга оид
08:50 / 10.11.2025
Интернетда 600 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди: 1 млрд сўмдан ортиқ пул ўзлаштирилган
16:02 / 28.08.2025
Собиқ ҳарбий қисм бинолари ерини 600 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:26 / 06.08.2025
Тошкентда ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 1631 киши аниқланди
07:31 / 12.07.2025