Жаҳон | 11:02 / 11.11.2025
1633
2 дақиқада ўқилади

ЕИга Украинадан қочқинлар охирги икки йилда рекорд миқдорда келди

Сентябр oйида Европа Иттифоқида 2023 йилдан буён украиналикларга вақтинчалик ҳимоя бериш бўйича энг кўп аризалар маъқулланди.

Фото: Hannibal Hanschke

Европа Иттифоқи мамлакатлари 2025 йил сентябр oйида Россия агрессияси сабаб Украинадан чиқиб кетганларга вақтинчалик ҳимоя бериш тўғрисида 79 205 та янги қарор қабул қилди. Бу аввалги ойга нисбатан 49 фоиз кўп ва 2023 йил августидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда 10 ноябр куни Евростат статистика агентлиги хабар берди.

Евростат аризалар сони ўсишини Киевнинг 18–22 ёшли эркакларга мамлакатдан эркин чиқиб кетишга рухсат бергани билан изоҳлади. Натижада сентябр oйида украиналик қочқинлар орасида катта ёшдаги эркаклар улуши 47 фоизгача ошди. Илк бор улар аёллар улушидан (31 фоиз) кўп бўлди. Вояга етмаганлар улуши 22 фоизни ташкил этди.

2025 йил сентябр охиридаги ҳолатга кўра, ЕИ давлатларида Украинадан кетган 4,3 миллион киши вақтинчалик ҳимоя мақомига эга эди. Август охирига нисбатан бу мақомга эга украинлар сони 49 555 нафарга, яъни 1,2 фоизга ошган.

Энг кўп вақтинчалик ҳимоя олиб яшaётганлар Германияда — 1,2 миллиондан ортиқ киши (ЕИ бўйича умумий соннинг 28,3 фоизи). Иккинчи ўринда Полша — 1 миллиондан ортиқ киши (23,5 фоиз), учинчи ўринда Чехия (қарийб 400 минг киши, 9 фоиз).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид