Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD’да ўтказилган синов: “мих билан тешиб кўриш” тести
Электромобилларда батареялар одатда, кузовнинг паст қисмига ўрнатилади. Бу эса уларни йўлдаги тошлар, баланд бордюрлар ёки зарбалардан шикастланиш хавфига дуч қилиши мумкин. Шунингдек, баъзи ҳолларда сув кириши ёки қизиб ёнғин чиқиши ҳолатлари ҳам қайд этилган. Аммо BYD компанияси ўзининг янги Blade Battery технологияси билан бу хавфларни деярли йўққа чиқаришга муваффақ бўлди.
Технологиянинг хавфсизлиги яқинда Келесда бўлиб ўтган амалиётда синовдан ўтказилди. Синовда аввало анъанавий NCM туридаги батарея мих билан тешилди. Натижада батарея дарҳол қизиб, ёниб, тутун чиқара бошлади.
Худди шу шароитда BYD Blade Battery ҳам текширилди — натижа бутунлай бошқача бўлди. Батарея мих билан тешилганига қарамай, ҳеч қандай олов, тутун ёки қизиб кетиш ҳолатлари кузатилмади. У фаол ҳолда ишлашда давом этди.
Бу тест батарея хавфсизлигини баҳолашдаги энг қатъий синовлардан бири ҳисобланади. У транспорт воситаси тўқнашганда юз бериши мумкин бўлган портлаш ёки термал реакция ҳолатини сунъий равишда яратишга қаратилган.
Нима учун “BYD Blade Battery” бошқалардан фарқ қилади?
BYD Blade Battery ўзининг узун ва юпқа призматик элементлари билан ажралиб туради. Бу аккумулятор “cell-to-pack” дизайни орқали анъанавий модул тузилмасини бекор қилади, натижада автомобил пастки қисмида жойдан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Маълумот учун “cell-to-pack” технологияси — бу аккумулятор ишлаб чиқаришдаги янги ёндашув бўлиб, унда батарея элементлари (Cell ) бевосита аккумулятор блоки (Pack) ичига жойлаштирилади.
Энг муҳими — унинг иссиқликка чидамлилиги ва портлаш хавфининг пастлиги. Бу нафақат хавфсизликни оширади, балки автомобилнинг умумий самарадорлиги ва хизмат муддатини ҳам узайтиради.
Тадқиқотчилар фикрича, BYD Blade Battery технологияси электромобиллар бозорида хавфсизлик ва ишончлилик бўйича янги стандарт яратди. Шу сабабли кўплаб ишлаб чиқарувчилар энди айнан шундай тизимларга ўтишни бошлаган.
Қисқача айтганда, BYD Blade Battery — ёнмайдиган, узоқ хизмат қиладиган ва барқарор ишлайдиган батарея тури. У нафақат инновация, балки электромобиллар келажагининг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда.
BYD 22 ноябр куни Чиғатойдаги марказида ўз батареяларининг хавфсизлигини амалда кўрсатадиган синов намойишини ўтказади.
Мавзуга оид
12:00 / 03.12.2025
BYD E-Mobility Festa 2025: ATTO 8 расмий тақдимоти ва кенг кўламдаги тадбирлар дастури
19:00 / 02.12.2025
BYD аккумулятор тизимидаги хавфли нуқсон туфайли қарийб 90 минг автомобилни қайтариб олади
15:00 / 10.09.2025
VILLEXPO – BYD’нинг мобил кўргазмаси Ўзбекистон бўйлаб сафарда
14:58 / 05.09.2025