Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой осмонда навбатдаги инқилобни бошламоқда!
Аэропортдан шаҳар марказигача 12 дақиқа — на тирбандлик, на светофор. EHang номли Хитой компанияси ушбу орзусини ҳақиқатга айлантирмоқчи: учувчисиз ҳаво таксилари энди фақат кинода эмас, тез орада осмонда учади.
Фото: Ehang
Компания дунёда биринчи бўлиб рухсат олган — ҳукумат уларнинг дронларини тижорат мақсадида йўловчи ташишга қўйган. Режа бўйича хизмат уч йил ичида ишга тушади, нархи эса тахминан 30 доллар. Яъни оддий премиум таксидан бироз қимматроқ, лекин ҳашаматли трансферлардан анча арзон.
EH216-S номли икки ўринли ҳаво таксилари 15 км масофани 12 дақиқада босиб ўтади. Улар ихчам, тежамкор ва экологик тоза. Бироқ бир чеклов бор: учиш масофаси 35 км дан ошмайди, шунинг учун бу технология аввало йирик шаҳарлар ва аэропортларга яқин жойлашган ҳудудлар учун мўлжалланган.
Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор
Агар бу тизим оммалашса, нафақат транспорт, балки сайёҳлик ва логистика бозори ҳам ўзгаради. Аэропорт навбатлари ўрнига — дрон терминали, такси чақириш ўрнига — ҳаво йўлини брон қилиш керак.
Бундан ташқари, Хитойдаги яна бир гигант — Xpeng Motors Aride — яқинда дунёда илк бор модулли учувчи автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳар 30 дақиқада битта автомобил йиғилмоқда. Бу эса “осмон йўлидаги транспорт тирбандлиги” энди шунчақа мэм эмас, балки яқин келажакдаги муаммо бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Теlegram саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025