Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram бир кунда рекорд даражада кўп канални блоклади
Болаларга нисбатан зўравонлик саҳналари акс этган материалларни жойлаштирган ёки террорчи жамоалар билан боғлиқ каналлар блокланмоқда.
Telegram мессенжери 13 ноябрь куни 519 645 та канални блоклади, бу рекорд даражада кўп ҳисобланади.
Аввалги рекорд февраль ойида ўрнатилган эди, шунда кун давомида блокланган каналларнинг умумий сони 500 мингга яқин эди. Статистика 2023 йил охиридан бери юритилмоқда.
Йил бошидан бери Telegram маъмурияти жами 35 миллионга яқин гуруҳ ва канални блоклаган, улардан 856 мингдан ортиғи болаларга нисбатан зўравонлик саҳналари акс этган материалларни жойлаштирган, 207 мингдан ортиғи террорчи жамоалар билан боғлиқ.
Telegram фойдаланувчилари номақбул контент ҳақида шикоят қилиш имкониятига эга. Агар контент Telegram фойдаланувчиси келишувини бузса ва унда зўравонликка ундаш, болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш саҳналари, ноқонуний маҳсулотлар савдоси ҳақидаги хабарлар мавжуд бўлса, олиб ташланади. Мессенжер ичида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши, фирибгарлик, шахсий маълумотларни тарқатиш, спам ва бошқалар ҳақида шикоят қилиш мумкин, шунингдек, «қонунни бузмайди, лекин ўчириб ташлаш керак» банди мавжуд.
Телеграмдаги модерация тизими атрофидаги можаро 2024 йилда Парижда француз расмийлари томонидан мессенжер асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин бошланган эди. Ҳибсга олиш контентни етарлича модерация қилмаслик ва Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш билан боғлиқ тергов доирасида амалга оширилди.
Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram модерация сиёсати ўзгартирилди. Тадбиркорнинг ўзи мессенжер 2018 йилдан бери ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосли ҳуқуқий сўровларга жавобан жиноятчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиб келаётганини айтган.
Мавзуга оид
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
10:22 / 11.04.2026