Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўзаро чегараларнинг туташув нуқтаси бўйича якуний ҳужжатни имзолади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари уч мамлакат ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги баённомани имзолади.
Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
"Бугунги кун Марказий Осиёдаги қўшничилик муносабатлари тарихида ҳақиқатан ҳам муҳим ва ижобий босқич бўлди. Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённомани имзоладик” , - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Тelegram-каналида.
Қайд этилишича, бу муҳим қадам конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ҳамда ҳукуматларимизнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиши натижаси ҳисобланади.
“Ратификация жараёнининг якунланиши нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий салоҳиятимизни намоён этади", дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
16:03 / 04.12.2025
Марказий Осиё учун бериладиган 12 млрд евронинг асосий қисми Транс-Каспий коридори учун сарфланади – ЕИ
22:57 / 03.12.2025