Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон энди уранни бойитмаяпти – Эрон ТИВ
Барча объектларимиз Халқаро атом энергияси агентлиги кафолати ва мониторинги остида, деди Эрон ташқи ишлар вазири.
Фото: AP
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 16 ноябрь куни Теҳрон энди мамлакатдаги бирорта объектда уранни бойитмаслигини айтди. Эронга ташриф буюрган Associated Press журналистининг саволига жавоб берар экан, у июнь ойида Исроил ва Қўшма Штатлар уранни бойитиш объектларини бомбардимон қилганидан кейин Эрон ҳукуматининг ядровий дастури билан боғлиқ вазиятни айтди.
«Эрон уранни яширинча бойитмаяпти. Барча объектларимиз Халқаро атом энергияси агентлиги кафолати ва мониторинги остида. Ҳозир уранни бойитиш жараёни содир бўлмаяпти, чунки бизнинг объектларимиз - бойитиш объектларимиз ҳужумга учраган», деди у.
Эронга АҚШ ва бошқа давлатлар билан музокараларни давом эттириши учун нима кераклиги ҳақидаги саволга Ароқчи шундай жавоб қайтарди.
«Эроннинг бойитиш, ядровий технологиялардан тинч мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан бойитиш ҳуқуқи шубҳасиздир. Бизда бу ҳуқуқ бор ва биз уни амалга оширишда давом этмоқдамиз ва умид қиламизки, халқаро ҳамжамият, жумладан, Қўшма Штатлар бизнинг ҳуқуқларимизни тан олади ва бу Эроннинг ажралмас ҳуқуқи эканлигини тушунади ва биз бу ҳуқуқдан ҳеч қачон воз кечмаймиз», деди у.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
20:31 / 22.11.2025